Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги ғолибаси бўлди (фото)

Кеча, 20 ноябрь куни Тошкентда старт олган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида биринчи кун баҳслари ортда қолди. Унда иштирок этган ўзбекистон вакиласи Зайнаб Дайибекова ўтказган жангларининг барчасида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

У ҳал қилувчи баҳсда россиялик Влада Плехановадан 15:7 ҳисобида устун келди. Бронза медаллари эса Россия терма жамоасининг бошқа вакилларига насиб этди.

Токио Олимпиадасида иштирок этган Дайибекова мусобақа давомида Беларусь, Украина, Россия спортчиларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги.

Ёшлар, сабля:

1. Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
2. Влада Плеханова (Россия)
3. Мария Зинюхина (Россия)
3. Алина Коралёва (Россия)

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: