Зарина, эрга тегишга Москва шаҳар ҳокимидан бошқаси қуриб қолганмиди?!

Бориб бориб топганинг шу бўлдими?! Тўғри, сени кайфиятингдаги, сени дунё қарашингдагилар асосан бой ва амали баландларга осилишади. Миллати, дини, ирқини фарқи йўқ. Яна ор номус деган нарсалардан анча узоқда эканлигингни ҳам ҳамма билади, деган гаплар мияга келди. Зарина Низомиддиновга Москва мэри Сергей Собянинга эрга текканмисиз, деган савол берилганидаёқ. Бироқ Зарина бармоғидаги никоҳ узугини шу заҳоти кўрсатиб, бу узук Ўзбекистонники, демак куёвим ҳам ўзбекистонлик, деди… Шундай бўлсин. Аввал ўтган майда чуйдаларга қўл силтаймиз. Муҳими сени эрга тегиб эгали бўлганинг. Яна битта муҳим томони унинг ўзбекистонлик эканлиги. Яна биттаси эса рус ёки бошқа миллат вакили эмаслиги… Ёки ундаймасми?..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: