Замбиянинг биринчи президенти Кеннет Каунда 97 ёшида вафот этди

Африканинг жанубида оқ танли озчиликлар ҳукмронлигини тугатиш учун курашни бошлаган Замбиянинг асос солган президенти ва африкалик миллатчи лидер Кеннет Каунда 97 ёшида вафот этди.

Каунданинг ўлими тўғрисида пайшанба куни кечқурун Замбия президенти Эдгар Лунгу ўзининг Фейсбук саҳифасида эълон қилди. Замбияда 21 кунлик миллий мотам бўлади, деди Лунгу.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: