Заҳарсиз ҳаётим қоронғу!

Бир пайтлар “заҳар” сўзини эшитишим билан бир чўчиб тушар эдим. Менимча ҳамма шундай бўлган бўлса, керак. Ҳозир, умуман қўрқмай қолдим. Чунки, бутун аъзоларим ўрганиб кетди. Ҳамма еган ичганим, заҳар… Памидор, бодиринг, олма, сабзи, картошка, пиёз, керак бўлса товуқ, балиқ гўшти… Тухумдай келадиган жўжа, қирқ кунда бир килодан ошиб кетади! Қандай қилиб, ҳа ўлманг, заҳар ҳақумдан шунчалик каттаради, семиради. Агар ўша жўжани қирқ кундан бир кн ошириб сўйсангиз, дарров гўшти қотади. Яна жўжанинг нафс балоси қирқ биринчи кундаёқ ошиб, тўйдиришнинг имкони қолмайди… Балиқлар ҳам боқилаяпди. Зўр семирганидан, ёғ босиб кетаяпди… Хў-иш, ейишимиз мумкин бўлган, билганим, қўй билан мол гўшти қолди… Ҳар қалай ўшаларни қирқ кундаёқ, беш юз олти юз килога чиқаришни уддалашнинг имконини қилишолмаяпди. Янаям айтиб бўлмайди, бунинг устида амеркалик олимлар жиддий бош қотиришаётган бўлишса керак… Ахир, ҳар доим мана шундай бузғунчиликнинг бошида океан орти туради-ку… Ҳозир шу ҳолга келидик-ки, дориланмаган нарса есак маззамиз қочади. Ишонаверинг. Ана ерингизга кимёвий дори солманг, умуман ҳосил ололмайсиз. Бизни танамиз ҳам шунга ўхшаб қолдида, дориланмаган нарса ейдиган бўлсак, кучимиз кетиб, дармонсиз бўлиб қоламиз. Ҳеч вақога ярамаймиз.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: