Йўқолган бош вазир топилди!

Уни роса қидиришаётганди. Қидирилмаган ҳеч жой қолмади. Уйлар, томлар, боғлар, йўллар ва ҳаттоки, уюлган барг қозонларнинг тагларини ҳам одамлар титкилаб кўришди. Лекин Пашинян ҳеч қаерда йўқ эди. Ва кутилмаганда у мамлакат президенти Саркисянни қабулида пайдо бўлиб қолди. Қандай унинг қабулига кириб олганини ҳеч ким билмайди. Билишганида борми?.. “Мен, — деди президент, — Пашинян шартномага қўл қўйганлигини матбуот орқали билдим.” Ия! Наҳотки?! Бош вазир шундай қарорга келар экан, президентдан маслаҳат сўрамайдими? Ўзбошимчалик билан бош вазир иш қиларкан, ундан президентнинг нима кераги бор? У нима Англия қироличасидай гапми?..  Хуллас, саволлар кўп.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: