Уни роса қидиришаётганди. Қидирилмаган ҳеч жой қолмади. Уйлар, томлар, боғлар, йўллар ва ҳаттоки, уюлган барг қозонларнинг тагларини ҳам одамлар титкилаб кўришди. Лекин Пашинян ҳеч қаерда йўқ эди. Ва кутилмаганда у мамлакат президенти Саркисянни қабулида пайдо бўлиб қолди. Қандай унинг қабулига кириб олганини ҳеч ким билмайди. Билишганида борми?.. “Мен, — деди президент, — Пашинян шартномага қўл қўйганлигини матбуот орқали билдим.” Ия! Наҳотки?! Бош вазир шундай қарорга келар экан, президентдан маслаҳат сўрамайдими? Ўзбошимчалик билан бош вазир иш қиларкан, ундан президентнинг нима кераги бор? У нима Англия қироличасидай гапми?.. Хуллас, саволлар кўп.
Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: