Йўқ, йўқ, йўқ! Стадионни чимини алмаштиришдан ҳеч ким, пул қилмайди, ишонаверинг!

Йўқ, улар буни орқасидан пул қилишмаяпди. Шунчаки, чими эскириб қолган экан. Ўша чимни бошқасига алмаштиришаяпди. Бир метр қалинликдаги тупроғига қўшиб. Хў-ўп, бир “Камаз” тупроқ қанча туради?.. Йўқ, йўқ, ҳеч қанақанги “Кампаз”, “Памаз” йўқ. У тупроқни олишишса, бошқа тупроқ олиб келишади. Шунчаки, бир вақтлардаги “Бунёдкор” стадионининг тупроғи эскириб қолибди. Ўлманг, тупроқ ҳам эскирадида. Дам олиб ётаверганидан кейин, устида чимдан бошқа нарса кўкармагандан кейин, эскирадида. Бунинг устига, эринчоқ бўлиб қолган. Ўзингиз ҳам оёғингизни кўтариб бир ҳафта ётинг, нақд танбал бўлиб қоласиз. Стадионни тупроғи ҳам шундай бўлиб қолган. Шунинг учун ҳам уни “меҳнаткаши”га алмаштиришмоқчи… Ҳа-а, ҳар қандай менат пул туради. Бу ҳужжатлаштирилади, ҳеч қиси йўқ, давлатдан олинадида. Ҳалиги ёқилғи сарфлаётган экскаватор, юк мошиналари, ишчилар, сотиб олинадиган “меҳнаткаш” тупроқ билан чим ва ҳаказолар ҳисоб китоб қилинадида, шунга пул олишади. Айтиб қўйин, бир тийин ортиқча олишмайди… У ердаги чим қаёққа кетади, тупроқчи дейсизми? Жой жойига кетади. Ундан ҳеч қақақа пул қилинмайди…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: