Юлдуз Усмонова Душанбега боради

Юлдуз Усмонова Душанбеда концерт беради. 25-26 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахтида Dushanbe summer Fest 2021 фестивали ўтказилади. Концерт “Наврўзгоҳ” ипподромида бўлиб ўтади ва маҳаллий эстрада юлдузларидан ташқари меҳмонлар ҳам таклиф этилган. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонованинг концерти ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Арон Афшор, Ҳамид Ҳирод ва бошқа кўплаб қўшиқчилар, мусиқачилар ва ижодий гуруҳлар ҳам қўшиқ куйлайди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: