“Ёр-ёр” кўрсатувига оид баъзи ҳақиқатлар очиб ташланди(видео)

Бугун 15 октябрь куни “Yuksalish”  умуммиллий ҳаракати залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси олдидан Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олим Ўсаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, журналистлардан – Анора Содиқова, Дилдора Саъдуллаева.

Қўмита мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ҳамда қўмита экспертлар аъзоларининг янгиланган таркибини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Таклифларга навбат етиб келганида, журналист Акмал Эшонхонов ахборот тарқатишда мониторингни кучайтириш масаласини кўтарди. Шунингдек, савиясиз, провакцион ва ёлғон ахборотларга қарши кескин курашиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Айниқса, дуч келган одамларни зангори экранларга олиб чиқаётган ижодкорлар дастур қаҳрамонларини танлашда сал эътиборлироқ бўлиши лозимлиги тўғрисида гапирди.

Ёрқин мисол сифатида Зўр ТВ телеканалидаги “Ёр-ёр” кўрсатувини келтириб, ижтимоий онгга кучли таъсир қилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Сўзларига етарлича фактлари борлигини билдирди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: