Йигирма йилдан бери суд!..

Бироқ ҳалигача қарор йўқ. Бу вақт ичида ўша воқеа сабаб қанчадан қанча одам ўлиб кетди. Битта давлат босиб олинди. У ерда қирғинбарот бўлди. Босқинчи мағлубиятга учраб мамлакатни тарк этди…

Бугун, ўн учинчи марта, АҚШда 11 -сентабр хуружларини уюштирганликда айбланаётганлар устидан суд қайта тикланди.

Қўшма Штатлардаги самолёт ҳужумлари натижасида ўша куни 2976 киши ҳалок бўлди; Холид Шайх Муҳаммад, Амар ал-Балужий, Валид бин Аташ, Рамзи бин ал-Шибҳ ва Мустафо ал-Хавсавий ўша одамларни ўлдиришда айбланмоқда. Улар 15 йил Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонада сақланмоқда… Уларни ҳарбий суд ҳам кўриб чиқади.

Эпидемия туфайли суд жараёни 17 ойга тўхтатилди, лекин энди яна давом этади. Жараённинг тугаш вақтини ҳеч ким башорат қила олмайди, айбланувчиларнинг адвокатлари бу ишда далиллар етарли эмаслигини, уларнинг мижозлари қийноққа солинганини айтишади.

Қандай бўлмасин, бештаси ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинади, лекин қачон бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳатто суд қарор қилса ҳам, апелляция камида ўн йиллар йиллар давом этади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: