Японияда кучли ёмғир бошланди. 64 минг киши уйсиз қолиши мумкин (фото)

Япониянинг Фукуи префектурасида кучли ёмғир кузатилмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.

Фукуи марказий ҳокимияти 64 минг кишига уйларини тарк этиш ва эвакуация марказларига кўчишни тавсия қилган. Тавсиялар асосан тоғли ҳудудлардаги аҳолига берилган. Ҳудудларнинг бирида 120 киши кўчки туфайли қамалда қолган. Айни пайтда уларга қутқарув гуруҳлари юборилган.

Фукуидаги кучли ёмғирларнинг интенсивлиги соатига 80-100 миллиметрга етиши айтилган. Ёмғир туфайли бир нечта темир йўл линияларида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Электр узилишлари ва йўлларни сув босиши ҳолатлари қайд этилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: