Японияда бир киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, 5 киши жароҳат олди

Япониянинг Кюсю оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Фукуока шаҳрида бир киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди ва беш кишини яралади.

Кёдо агентлигининг хабар беришича, маҳаллий политсия маълумотларига кўра, ҳодиса 22 июн куни эрталаб Фукуока шаҳрининг Хаката ҳудудидаги мунитсипал уй-жой мажмуаси биноларидан бирида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши жароҳат олган. Уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ.

Ҳужумчининг сабаблари ҳали аниқланмаган. Бошқа тафсилотлар ҳақида ҳали хабар берилмаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: