Яна биттасини ўлдиришди!..

Ҳали бери қарама қаршиликлар тўхтайдиганга ўхшамайди. Чунки охирги пайтларда қанча тақиқловлар, норозиликлар бўлишларига қарамасдан барибир оқ танли полициячилар қора танлиларни ўлдиришаяпди!..

Йигирма ёшли қора танли Доунт Райт Американинг Миннеаполис шаҳрида (МИННЭСОТА)  полиция томонидан ҳибсга олишга уриниш пайтида вафот этди, бу эса намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувларга олиб келди. Бу ҳақда Star Tribune хабар бермоқда.

Якшанба куни соат 14.00 да полиция Райтнинг машинасини йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатган ва автоуловни текширганда, аввалроқ бу йигитни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилгани маълум бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қоидабузарни ҳибсга олишга уринишган, эркак ўзи машинага ўтирган, шундан кейин полициячилардан бири уни отиб ташлаган. Ҳайдовчи яна газни босган ва бошқа машинани уриб ўлган.

Шунингдек, машинада бир қиз бор эди, у касалхонага ётқизилган, унинг аҳволи барқарор.

Воқеадан бир неча соат ўтгач, Райт вафот этган жойга бир неча юз киши келди. Намойишчилар полиция билан тўқнашган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари резина ўқлардан фойдаланганлар. 20.30 ларда қарама-қаршилик пасайишни бошлади…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: