Яна битта давлат йўқ бўлиш арафасида!..

Европа ва Америка бойларининг узлуксиз аралашуви, узлуксиз бир бирига қарши бўлган сиёсий кучларни гиж гижлаши алал оқибат дурустигина ривожланиб келаётган Грузияни тиз чўктириб қўйганга ўхшайди…

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили мухолифатдаги Бирлашган Миллий Ҳаракат партияси етакчиси Ника Мелия махсус кучлар томонидан ҳибсга олингандан сўнг, мухолифатнинг ҳокимият билан бўлган курашини ғалаба қозонишга ваъда берди, деб ёзади РИА Новости.

Ҳаракат партиясининг раиси Ника Мелияни ҳибсга олишди, шундан сўнг мухолифат янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди.

“Биз курашнинг ҳар қандай сиёсий усулларидан фойдаланишни ўрганишимиз керак. Биз ўзимизни ва жамиятни ҳимоя қилишни ўрганишимиз керак. Биз курашимизни ғалаба сари етаклашимиз керак ва мен бунга аминман!”, – деди Саакашвили Фасебоок даги видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда содир бўлаётган нарса геноцид, Грузия расмийларининг мамлакатни бутунлай йўқ қилиш истаги билан боғлиқ.

Грузия ҳукумати раҳбари лавозими ўтган ҳафта Георги Гахария истеъфога чиққандан сўнг бўш қолди. У бу қарорни мамлакатдаги сиёсий инқироз фонида қабул қилди ва ўз жамоаси билан Бирлашган Миллий Ҳаракат (УНМ) партияси раиси Ника Мелияни ҳибсга олиш тўғрисида келиша олмаслигини айтди.

23 февраль куни эрталаб Грузиядаги энг йирик мухолифат партияси – Бирлашган Миллий Ҳаракатнинг етакчиси Ника Мелия махсус операция давомида ҳибсга олинган.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: