Яна афғон қайғуси!..

Афғон руҳонийлари мунтазам равишда Толибон томонидан зўравонлик ва қийноқларга солинмоқда, таъқиблар туфайли кўплаб имомлар яширинишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Муфти Абдул Қодир томонидан айтилган (исми хавфсизлик сабабли ўзгартирилган).

Mуфти сўзларига кўра, жангарилар ҳатто Афғонистоннинг барча имомлари раҳбарини қўлга олган, бироқ бироз вақтдан сўнг уни гаров эвазига қўйиб юборган. “Толибоннинг руҳонийларга бўлган асосий даъвоси шуки, биз аввалги ҳукуматга қарши курашганларини ҳамма вақт қўллаб-қувватламадик ва уларга ёрдам бермадик. Ҳозир кўплаб имомлар қочиб юрибди”, – дейди Қодир. Унинг айтишича, ўзи яширинишда: бир вилоятда дўстлари ва қариндошлари билан яшайди, оиласи эса бошқа вилоятда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: