Яманда охирги 72 соат ичида 814 киши вафот этди.

Яманда ҳукумат ва коалиция кучлари ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусит жангчилари ўртасидаги тўқнашувларда 814 киши ҳалок бўлди.

Коалиция кучлари охирги 72 соат ичида Ал-Қесар ва Ал-Жавба ҳудудларида 88 та операция ўтказди, деб хабар беради Саудия SPA ахборот агентлиги.

Амалиётлар давомида 264 дан ортиқ ҳусит жангарилари зарарсизлантирилди.

Ўз навбатида, эронпараст жангарилар 550 кишини ўлдирганини, 1200 кишини яралаганини ва яна 90 кишини асирга олганини айтди.

2014 йилнинг сентябридан бери Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳуситлар пойтахт Сана ва мамлакатнинг бир қисмини назорат остида ушлаб туришди.  Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери ҳуситларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади.

Яманда 7 йилдан бери давом этган тўқнашувларда 233 минг киши ҳалок бўлди. БМТ маълумотларига кўра, жами 30 миллион аҳолига эга Яманда 22 миллиондан ортиқ одам ёрдамга муҳтож.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: