«Хотирасини ҳам йўқотди». Жумадулла Раметов касаллиги маълум бўлди

«Хотирасини ҳам йўқотди». Жумадулла Раметов альцгеймер касаллигига чалингани маълум бўлди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов альцгеймер хасталигига чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ўғли Азиз Раметов маълум қилди.

Актёрнинг сўзларига кўра, отаси маълум вақт хотирасини ҳам йўқотган. Касаллик бошланганига эса икки йил бўлган. Ҳаво исий бошлагани сабаб ҳасталик янада кучайган. Шунингдек, у касаллик асабдан келганини таъкидлади. Aйни вақтда Жумадулла Раметовда касалликнинг иккинчи босқичи кечмоқда ва у кун сайин оғирлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов наркотикларга ружу қўйгани ҳақида гапириб берганди. У ўша пайтда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Актёр бу бекитадиган сир эмаслигини айтди. Шунингдек, Азиз Раметов «Ўтов» фильмида эркаклик ғурурини кўрсатилганини таъкидлади. Фильм қаҳрамони шу сабаб Афғонистонга урушга кетади.

«Ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлганман. Наркотикни кўп қабул қилган пайтим бўлган. Бу бекитадиган нарса эмас. ‘Ўтов’ фильмида эркаклик ғурурини кўрсатмоқчи бўлиб Афғонистонга урушга кетади. Бу бошқа ҳолат. Шунинг учун ҳар битта ҳолатни ʼдеталнийʼ қараб чиқиш керак», — дейди у.
Шунингдек, актёр «Арслон изидан» фильми сабаб қамалганини айтган. Шу фильмда суратга тушиш учун актёрга 7 йил олдин кунига 1000 доллардан гонорар берилган. У умумий ҳисобда 90 минг доллар фойда олган. «Арслон изидан»нинг суратга олиш ишлари Москвада бўлган. Азиз Раметов ўша жойда рухсатсиз қурол олиб юрган. Шу сабабли у қамалиб ҳам чиққан. «3 ойда 90 минг доллар топганман. ‘Арслон изидан’ фильми билан дунёга чиқмоқчимиз. Бундан 7 йил олдин Москвага кинога тушиш учун борганман. Кунига 1000 доллардан берган. Шу фильмни деб қамалиб қолганман. Ўша вақтдаги Азиз қизиққон бўлган. Рухсатсиз қурол билан маҳаллада юрганман», — дейди у.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]