Хонанда Наргиз Зокирова продюсер Максим Фадеевнинг муаллифлик ҳуқуқини бузди

Хонанда Наргиз Зокирова продюсер Максим Фадеевга тегишли бўлган “Вдвоём” қўшиғини куйлаб, унинг муаллифлик ҳуқуқини бузди. Продюсер бунинг учун хонандани судга бериши мумкин.

Наргиз Зокирова мазкур таронани продюсер билан дуэт шаклида куйлаган. Ижодий ҳамкорлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли Фадеев Наргиз Зокировани бир қатор композицияларни куйлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.

Фадеевнинг адвокати Сергей Жорин бўлган воқеаларга муносабат билдириб, продюсернинг сўнгги ишлардан хабари йўқлиги, аммо унинг Наргиз Зокировага қарши чора кўриши мумкинлигини айтиб ўтди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]