Хитой ва Россия ўта қалтис ишга қўл урган!..

Буни тезлик билан олди олинмаса, шунингдек бу икки давлатга қарши Европа иттифоқи ва АҚШ санкцияларни кучайтирмаса, оқибати  ёмон бўлиши мумкин!..

Британия Ҳарбий -ҳаво кучлари бош штаби бошлиғи Майкл Уигстон 29 -июл, пайшанба куни Даилй Телеграпҳ нашрига берган интервюсида Россия ва Хитой сунъий йўлдошларининг парвозларини “шубҳали” фаолият деб атади.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой сунъий йўлдошлари бошқа мамлакатлар қурилмаларига яқин жойда пайдо бўлиб, гўёки бу космик жисмларга таҳдид соладиган “хавфли фаолият” билан шуғулланишади.

Уигстоннинг сўзларига кўра, йўлдошлар разведка маълумотларини йиғишмоқда. Унинг фикрича, Россия ўтган йили қурол хусусиятига эга бўлган бир нечта сунъий йўлдошларни жойлаштирди. Шу билан бирга, Ҳарбий-ҳаво кучлари штаб-квартираси раҳбари далилларни келтирмади.

Шунингдек, у Пекинни сунъий йўлдошга қарши технологияларни ишлаб чиқишда айблади: сунъий йўлдошларни йўқ қилишга қодир ракеталар, “лазер қуролларини кўр қилиш” ва радио шовқинларни яратиш механизмлари шулар жумласидан.

Уигстоннинг қўшимча қилишича, ХХР бу каби технологияларни ўзининг эскирган қурилмаларига қарши синовдан ўтказмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: