Хитой Толибоннинг бошқарув ва хавфсизликка содиқлигини таъкидлади

Толибон вакили Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири билан иқтисодиёт, савдо ва сармоя масалаларини муҳокама қилди. Толибон сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Наим Вардакнинг сўзларига кўра, Доҳада бўлиб ўтган учрашувда Толибон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Абдул Ғани Бародар ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.Толибон томони бу масалаларда ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Хитой сўнгги 2 ой ичида Толибоннинг бошқарув ва хавфсизликка содиқлигини таъкидлади. Охирги маълумотларга кўра, Хитойнинг 4 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ланчжоу шаҳрида пандемия туфайли локдаун жорий этилди.‌‌

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: