Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқда рақиблари учун мўлжалланган «тузоқ»ни кўрсатди (фото)

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқларга янги пост жойлаштирди ва унда машғулотларда рақибларни сиқувга олиш услубини қандай ижро этишини кўрсатиб берди.

«Ўзлари таъкидлаганидек, кўпчилик бу ерга тасодифан дуч келишган», – деб ёзган Нурмагомедов.

Қайд этиш мумкин, Нурмагомедов фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида, UFC 254 турнири доирасида ўтказган. Ўшанда у Жастин Гетжини иккинчи раундда бўғиш услуби ёрдамида мағлуб этган эди.

Шундан сўнг россиялик спортчи, ММА даги чиқишларини тугатганини эълон қилди. 2021 йил 19 март куни эса UFC президенти Дана Уайт Нурмагомедов фаолиятини якунлаганини расман тасдиқлади.

Маълумот учун, Хабиб ММАда 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]