Ўзингни шиминг ертилиб қолди-ю, яна бировнинг ямоғи учун жазоламоқчисан!

Уларнинг айблари, энг қора ва ярамас ишлари, қаллобликлари, зўравонликлари кўриниб турса ҳам, айб ҳисобланмайди. Бироқ, бошқалар билиб билмай, сал бундайроқ қадам қўйиб юборса, дарров уни жазолашга ўтиб олишади. АҚШ Хитойни навбатдаги марта Гонконг учун санциялар билан жазолашга тайёргарлик кўрмоқда. Ваҳоланки, унинг ўзида мана оддийгина сайлов жараёни маҳали қанчадан қанча маккорликлар рўй берди. Аммо бу ҳеч нарса эмас… Кўчаларда плакатларни кўтарволишиб, яшасин Трамп, йўқолсин Трамп, “қора танлилар ҳам одам”, “биз адолат тарафдоримиз”, “зўравонликни бас қил”, “террорни яширинча қўллама” дея ҳайқиришганча намойишчиларнинг юришлари ҳеч нима эмас, шунчаки оддий бир ҳолат. Санкцияга тортмайди.   Аммо Беларуссияда, Россияда, Грузияда… Хитойда дарров негадир инсон ҳуқуқлари паймол бўлиб қолади… Биз Гонконг масаласида Хитойни яхшилашдан йироқмиз, аммо шу иш АҚШга алоқадорми?! Осиёнинг кўзга кўринган давлатлари, ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий бақувватлари қаерда қолаяпди?! Наҳотки, уйимиздаги ҳар бир нарсага кўчадан келган жуҳуд аралашса?!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: