Ўзи бир аҳволда!..

Лекин юракни эзгани эзган. Кўзинг тушиши билакн кўзинги олиб қочасан. Лекин нега шундай қилаётганлигингни ўзинг билмайсан?! Ғалати нарса… Аслида уялаётган бўласан. Унинг иккала оёғи ҳам ногирон. Аммо шунга қарамасдан юради, у. Қўлида ҳасса, сен босган битта қадам масофани уч қадамда босиб ўтади. Юзида хушомадли табассум. Тилида, Худо йўлига садақа қилинг деб турибди… Сени эса тўрт мучанг бут. Тоғни урсанг талқон қиладиган кучинг бор. Аммо ҳаракатларинг жудаям суст. Ана шу суст ҳаракатларинг боис, ногирон одамнинг олдида ўзинг ожиз сезасан. Унинг қўлига минг сўм тутқазасан. Бироқ… Қарзга ботиб кетгансан. Шундан сиқилиб юрибсан. Лекин шу қарзлардан қутилишнинг чорасини кўраяпсанми?.. Нима қилиб чора кўрдинг? Ўтирволиб агар ундай қилганимда бундай бўларди, бундай қилганимда ундай бўларди, дебми?! Шу ҳам чора бўлдими?! Шу ҳам иш бўлдими?! Ундан кўра қўлингдан келадиган ишга ҳаракат қилмайсанми?! Қўлингдан келадиган ишга зарба бермайсанми?!  Ногиронни юзида табассум сеникидачи?! Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қилни унутиб қўйдингми?! Тур, ўрнингдан ярамас, умрингни, вақтингни борида ҳаракатлан!..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: