Ўзбекни гўштини, ўзбек еяпди!

Туркиянинг Истанбул шаҳрида, ўзбек йигитни таниши, ўзбек пичоқлаб кетганлиги тўғрисидан видео тарқлади. Бундан олдин мен Москванинг Қозон вокзалида ўзбеклар ўзбекларни тунаётганлигини, ўзбеклар ўзбекларга зўравонлик қилаётганликларини, бор будларини шилиб олаётганликларини кўрган эдим… Ҳеч вақт чечен чеченни урганини, сўкканини ва ёки чечен чечени тунаганини кўрганмисиз? Йўқ. Кўрмайсиз ҳам. Аммо ўзбеклар ўзимизда бир бирларини жарга қулатаётганликлари етмагандай хорижда ҳам ўзининг кўзини ўзи ўймоқда. Бу нима аҳвол? Шунчалик ҳам бўламизми? Тасввур қилинг ота болани, бола укасини, ўзининг манфаати учун тепкиласа, шимини куйлагини ечиб олса, қип яланғоч қилиб кўчада қувиб юрса, бундай шармандачиликка қандай чидаш мумкин. Ўзбек, ўзбекни тугул мусулмон мусулмонни хафа қилишга ҳаққи йўқ. Мусулмоннинг мусулмонга қони харом. Ҳаттоки, ғайридинларга зуғум ўтказмоқлик оғир гуноҳ ҳисобланади… Бизда эса… Шарманда бўлаяпмиз, шарманда. Кўзни каттароқ очайлик!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: