Ўзбеклардан пул талаб қилиб келган Қирғизлар

Чегарадан ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда пул ундириб келган Қирғизистоннинг “Достук-автодорожний” назорат-ўтказиш пункти ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб хабар қилди.

Улар Чегара хизматининг айрим раҳбарлари ҳомийлиги остида фаолият юритишган. Ўзбекистон фуқаролари ва оғир юк машиналари ҳайдовчилари улардан энг кўп жабр кўрган.

«19 октябрь куни «Достук-автодорожний» НЎП бошлиғи А.Э., Қирғизистон МХДҚ Ўш вилояти бошқармаси бошлиғи Ч.Н., шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари – МХДҚ Бош штаби бошлиғи Курсанбек Бекташев қўлга олинди. Қўлга олинганлар МХДҚ Ўш ва Ўш вилояти бошқармасининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: