Ўзбекистонга мана ким ташриф буюради!

Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябрга қадар ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида 30 га яқин мамлакатдан таниқли киноюлдузлар иштирок этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар орасида америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал ҳам Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда.

Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у Самарқанд вилоятидаги янги Family Park кинотеатрини очилиш маросимида иштирок этади.

Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: