Ўзбекистонда қулоқлаштириш сиёсати ҳамда унинг оқибатлари

Мустабид совет режими 1917-1935 йилларда бадавлат ва ўрта ҳол деҳқонларни қишлоқ буржуазияси сифатида тугатиш сиёсатини олиб борган. Буни қулоқлаштириш сиёсати деб ҳам атаймиз. “Қулоқ” аслида “ГУЛАГ” сўзининг маҳаллий одамлар томонидан ўзгартирилган талаффуз шакли бўлиб, ГУЛАГ (Главное управление

исправительно-трудовых лагерей) Мажбурий меҳнат лагерлари бош бошқармаси деган НКВД таркибидаги бўлимнинг қисқартирилган шаклидир.

Қулоқ хўжаликларини тугатиш компанияси Ўзбекистонда 1930 йил февралдан бошлаб авж олган. Ўзбекистонда қулоқлар сифатида рўйхатга олинган ўзига тўқ хўжаликларнинг мол-мулки тўлиқ мусодара қилиниб, уларнинг оилалари ўзга юртлар (Украина, Шимолий Кавказ, Сибир, Қозоғистон, Узоқ Шарқ ва бошқа жойлар)га сургун қилинган. Ушбу сиёсатга қарши фақат Қашқадарё округининг ўзида 1930 йил бошларида деҳқонларнинг 14 та норозилик чиқишлари юз бериб, уларда 3700 киши иштирок этган. 1930 йил март ойида ЎзССРда 240 та, СССРда 2000 дан ортиқ қуролли чиқишлар қайд этилган. 1930 йил март ойида ЎзССРда 240та, СССРда 2000 дан ортиқ қуролли чиқишлар қайд этилган. Қулоқларга қарши кураш ЎзССРда кун сайин кенгайиб борган. 1931 йил августда 3828 та қулоқ хўжаликлари тугатилган, 3871 хўжалик “қулоқ оиласи” сифатида Украина, Сибир ва Шимолий Кавказга сургун қилинган.

Расмий маълумотларда кўрсатилишича, 1933 йили Ўзбекистонда сургун қилинган қулоқ хўжаликлари сони 5500 тагача етган. Совет ҳукуматининг 1929 йил 20 февралдаги “Қулоқ хўжаликларида меҳнат тўғрисидаги кодексни қўллаш тўғрисида”, 21 майдаги “Меҳнат қонуни кодексини қўллаш лозим бўлган қулоқ хўжаликлари белгилари ҳақида”ги қарорлари асосида жойларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам қулоқ қилиш амалга оширилган эди.

Мазкур қарорларда беш хил белги бўйича қулоқ хўжалигини аниқлаш кўрсатилган:

1️⃣ Сурункали ёлланма меҳнатдан фойдаланганлар;

2️⃣ Тегирмон, мойжувоз ва шунга ўхшаш ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлганлар;

3️⃣ Сурункали равишда қишлоқ хўжалиги воситаларини ижарага берганлар;

4️⃣ Сурункали ёки мавсумий равишда меҳнат қуроллари, иш ҳайвонлари ва биноларни ижарага берганлар;

5️⃣ Судхўрлик, савдогарлик, воситачилик билан шуғулланиб меҳнатсиз даромад топганлар.

Албатта, бу бойлик мамлакатнинг ўзида тўпланган эди.

Бу жараён, асосан, уч босқичда рўй берган.

1️⃣ босқич 1917–1920 йиллар давомида йирик феодал ва буржуа вакилларини отиб, қамаб ёки сазойи қилиб, хусусий банклар, молия ташкилотларини давлат тасарруфига ўтказиб, уларнинг бойлигини тортиб олиш билан боғлиқ бўлган;

2️⃣ босқич (1921–1928 йиллар)да НЭП (Янги иқтисодий сиёсат) сиёсати натижасида ўзини ўнглаб олган ва етарли даражада олтин ва бошқа қимматбаҳо бойлик кўринишида маблағ жамғарган тадбиркорларнинг бойлигини тортиб олиб ёки қоғоз пулга алмаштириб, сўнг бу пулларни қисқа муддатда қадрсизлантиришдан иборат бўлган.

3️⃣ босқич (1929-1935 йиллар)да давлат ҳисобига ўтган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар, тақинчоқлар кўринишидаги бойликнинг салмоғи камроқ бўлган, аммо қулоқ қилинганларнинг уй-жойи, меҳнат қуроллари, чорвасининг янги ташкил этилаётган жамоа хўжаликлари ҳисобига мусодара қилиниши бу хўжаликларни оёққа қўйган. Шу сабаб давлат томонидан уларнинг асосий воситалари шаклланиши учун на бюджет ва на кредит ҳисобидан салмоқли маблағ ажратилишига ҳожат бўлмаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: