Ўзбекистонда энг юқори ойликни қайси соҳа вакиллари олади?

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 971 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисобитида сўз боради.

Маълум қилинишича, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида — 7 миллион 111 минг сўм, ёки республика кўрсаткичидан (2 млн 971 минг сўм) 2,4 баробар юқори эканлиги, аксинча энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида — 2 миллион 49 минг сўм, ёки республика ўртача ойлик иш ҳақининг (2 млн 971 минг сўм) 69 фоизига тенг.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: