«Ўзбекистон ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа қадамжолар дахлсизлиги низодан аввалги ҳолатга қайтарилиши керак деб ҳисоблайди» — Президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 17 май, душанба куни ўтказилган брифингда Қуддусдаги вазиятга Ўзбекистоннинг позицияси ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олишидан қаттиқ хавотирда, томонларни зўравонликларга чек қўйиш, қон тўкилишини дарҳол тўхтатиш ва бу борадаги бор имкониятларни сафарбар қилиш керак деб ҳисоблайди.

«Бундан ташқари, Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди ва бошқа қадамжолар урушдан аввалги ҳолат қайтарилиши керак деб ҳисоблаймиз. Ва албатта, Фаластин—Исроил муаммоси халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, БМТнинг тегишли резолюциялари ва биз кўп йиллардан бери қўллаб-қувватлаб келаётган ‘икки халқ учун икки давлат’ тамойили асосида ечилиши керак деб ҳисоблаймиз», — деган Президент матбуот котиби.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: