«УзАутоМоторс»га берилаётган имтиёзлар махфийми?

Давлат Божхона қўмитаси томонидан депутатлик сўровимизга юборилган жавоб махфий, яъни фақатгина танишиш учун белгиланганлиги ва жамоатчиликка ошкор қилиниши ёки маълумотлардан фойдаланиши мумкин эмаслиги учун танишиш ҳуқуқидан воз кечдик.

Маълумотлар махфийлиги, ҳужжат билан танишмасдан ҳам, “УзАуто Моторс” АЖ ва “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖлар томонидан импорт қилинаётган автомобилларга миллиардлаб сўмлик имтиёзлар берилаётганлиги борасидаги шубҳаларимизни яна бир бор тасдиқлади. Шундай экан, билмайин ҳам, куймайин ҳам дедик.

Одатда давлат мустақиллиги, хавфсизлиги, мудофаа қобилияти, ички хавфсизлик ва тартибни сақлаш ёки давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахслар хавфсизлигига оид маълумотларгина махфий маълумотлар ҳисобланмайдими? Нега энди қандайдир тижорат ташкилотига берилаётган имтиёзлар махфий маълумот бўлиши, жамоатчиликка ошкор этилмаслиги керак? Шу махфий маълумотлар туфайли “УзАуто Моторс” АЖ ва Монополияга қарши кураш қўмитаси ўртасидаги суд иши ёпиқ тарзда кўрилдими?

Афсус, саволлар кўп, лекин жавоблар йўқ…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: