UzAutoMotors Equinox LT 2.0T ни Кореядан олиб келиб бизга пулламоқда. Яна устига 11 минг “кўкат” қўйиб

UzAutoMotors 8750 та Equinox LT 2.0T ни $199 902 200 га харид қилган.

Яъни ҳар биттаси $22 845 х арид қилинган.

Ўзбекистонда буларни $33 880 дан сотяпти улар. $11 000 га қиммат! Бу агар нархлар ошмаса!

Айтгандай, UzAuto чет элдан машина олиб келишда импорт божи ва утилизация йиғимини тўламаслиги ҳақида депутатлар сўров жўнатганди. Давлат божхона қўмитаси бу хужжатларни махфий деб айтибди.

Демак, шунчаки мантиқан олиб қаралса ҳам, UzAuto ҳеч қанақа импорт божи тўламайди. Ҳаммасидан озод қилинган. Бўлмаса нимани яширади халқдан?

Улар энди ишлаб чиқарувчи корхона эмас, шунчаки олиб сотар. Бу ишни мактабди тугатган ҳар қандай инсон ҳам қила олади.

Халқни қийнаш бунчалик эмасдир… Очинглар растаможкани ўзимиз олиб келамиз, катта «завод»ни овора қилмасдан.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: