Ухлаб қолишнинг ўта тез ва самарали усули

Олимлар болаликдан бизга яхши маълум бўлган бир усулнинг самарадорлигини исботладилар.

Ухлашдан олдин ҳар бир киши болалигида илиқ сут ичгани аниқ. Ҳа сиз сезиб турганингиздек ҳозирги мавзу: сут ҳақида. Сигир сути кучли гипнозларга ўхшаш таъсирга эга бўлган табиий пептидни ўз ичига олади.

Хусусан, сут таркибида нерв сигналларини бостирувчи ва мия фаолиятини секинлаштирадиган рецепторни фаоллаштирувчи пептид бўлган казеин гидролизат мавжуд.

Яна бир маслаҳат: сутга бир қошиқ асал қўшсангиз, осон ҳазм бўладиган углеводлар туфайли таъсири кучаяди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: