Ўтган йили қандай қилиб зўр бўлган эканман?!

“Бир қарашда ҳаммаси жойдага ўхшайди. Пул бор, шароит бор. Аммо, ўхшамаяпди. Ўтган йили бир деганда оллдимдан чиққани мажақлаб ўтиб кетаётгандим. Бу йил эса ҳали униси билан қоқилиб қоламан, ҳали буниси билан. Бўлмаса, “Ман. Сити”, Гвардиола нима деган гап? Бир чўқишда қочириб юборардим. Яхшиямки, ўн бир метрликни уришолмади. Йўқса, роса шарманда бўларканман”, деб Клопп, ўйлаган бўлса, ажабмас. Дарҳақийқат, куни кеча “Ман Сити” ҳар жабҳада “Ливерпул” билан тенгма тенг ўйнади. Баъзан ҳатто зўрлик ҳам қилди. Фақат бирозгина омади келмади. Бўлмаса, ўтган йилги чемпионни, елкасини ерга текказиб қўярди.

Уларнинг дурранг ўйнаганидан, “Листер” усталик билан фойдаланди. Ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қаблул қилган “тулкилар” 1:0 ҳисобида устун келди. Ҳалиям, биринчи бўлимда, Варди иккинчи ўн бир метрликни уролмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йирик кўриниш оларди.

Бизга эса шундай бўлгани, маъқул. Ҳеч ким олдинлаб кетмасин ва ҳеч ким жудаям пастда қолмасин. Ана шунда ҳақиқий интрига, ҳақиқий жанг бўлади. Ётволиб томошо қиламиз. Ўзи кўрса, бўладиган фақат АПЛ қолди. Қолганларни олдиндан ҳисобини билиб қўясан… Ўзимизникини-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: