Унинг битта ўғли мия ракидан, битта қизи ва хотини автофалокатдан ўлган!

Жо Байден, шу ёшгача кераклича азобни таътиб бўлган. У 1966 биринчи марта Нелли исмли аёлга уйланган. Ва бу аёл билан бирга кетма кет учта фарзандли бўлган. Аммо 1972 йилда оиланинг бошига оғир мусибат тушади. Ўзидан бошқаларнинг ҳаммаси автофалокатга учрайди. Нелли ва бир ёшли қизалоғи шу жойнинг ўзида оламдан ўтади. Иккала ўғил эса оғир жароҳат олади.

Жо Байден қайғуни унутиш мақсадида боши билан ишга шўнғиб кетади. Унинг кўзига ишдан бошқа нарса кўринмайди. Фақатгина ишлаб у ўзини ўзи юпатади. Ва шу тахлит беш йил юради. Ва охири, барибир ёлғизлик деган унсир ғолиб келади. Ва у Жилли Жейкобс исмли аёлга уйланади. Ва уларнинг биргаликдаги никоҳидан 1981 йилда Эшли исмли қиз дунёга келади. Шунинг билан бирга Жо Байден ўғилларининг биридан айрилади. Ўғил мия ракидан вафот этади.

Асли касби ўқитувчилик бўлган Жилли, Жо Байден учун ҳақиқий омад қуши ҳисобланади. Айнан унга уйланганидан сўнг Байденни ишлари юришиб кетди. Амал поғоналарида жуда тез кўтарилди. Унинг вице президент бўлишида ҳам хотининг таъсири  жуда катта эди… Президентлик сайловларида қатнашига ҳам Жилли эрини даъват қилган. Натижаси эса маълум.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: