Умид катта!..

Ўзбекистон, АҚШ, Покистон ва Афғонистон  тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш учун янги тўрт томонлама маслаҳат майдонини яратишга қарор қилди. Бу ҳақда 16-июл, жума куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.

“Қўшма Штатлар, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари минтақавий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформани ташкил этишга умуман рози бўлишди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, томонларнинг “минтақавий алоқалар Афғонистон ва минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳимдир” деган бир овоздан позицияси қайд этилган.

Вазирлик таъкидлашича, мамлакатлар раҳбарлари яқин ойларда ҳамкорлик қилиш шартларини белгилаш учун учрашишга келишиб олдилар.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: