Ўлмасак керак!..

Аммо жуда қийин бўлаяпди. Негадир шундай. Умуман барака йўқолган. Бирор миллион сўм бир икки кунга ҳеч нарса бўлмай қолдли. Аммо бозорда нархлар бироз тушганга ўхшайди. Айниқса картошка. (Деҳқонни молида). Яп янгиси бундан ҳафта олдин етти, саккиз минг эди. Беш минга тушибди. Майдроқлари ундан ҳам арзон. Эски картошкалар эса 3000 сўм… Лекин кутилганидай мева чеванинг нархи осмонда. Айниқса, ўрик билан гилос… Эҳ-ҳе, оламан десанг бўйинг етмайди. Яхши ўрикларни 70 минг сўм деб турганлар ҳам бор. Биттасини ёнига бориб бу гўштнинг нархику, ким оларди, десам. Одами бор, дейди. Пулни бетига қарамайдиганлар бор. Ана шулар олишади. Тўрт кило сотсам, ҳамма ўрикни пули чиқиб кетади, қолганини кўтарганига майдалаб сотиб ўтираман, дейди. Худди шу “қўшиқ”, гилосга ҳам тегишли… Хуллас, шунақа гаплар. Аммо шу картошка сабаб ўлмай қолсак керак. Чунки уни қайнатиб еса ҳам бўлади, қовириб еса ҳам. Ўрикни емасак емадикда…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: