Ўлим ҳамиша ёнимизда!..

Тириклик билан ўлим ораси бир лаҳза… Дорилбақога йўла олаётганликларини улар билишмасди. Ҳаммаси тўсатдан содир бўлди…

Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди яна 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 7 -сентабр, сешанба куни Жанубий Америка мамлакати президенти Луис Арcе маълум қилди.

Ҳодиса душанба куни кечқурун Кочабамба марказий бўлимида содир бўлган.

«Бизга автоҳалокат оқибатида <…> 21 киши ҳалок бўлгани ва 12 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот олдик. Биз ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз ”, – деб ёзди у ўз твиттерида.

Қайд этилишича, уч нафар вояга этмаган бола воқеа қурбонига айланган. Шу билан бирга, ҳайдовчи тирик қолган ва полицияга аллақачон кўрсатма берган. Унинг сўзларига кўра, машинанинг тормоз шланги ёрилиб кетган.

Воқеа сабаблари ва шароитлари ўрганилмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: