Уларни ҳам бир бир қилиқлари чиқиб қолади!..

Ўрнак оламиз деб ўлиб, тириламиз… Кейин қарасак ўхшамайди. Чунки, хомини кўриб қоламизда. Аммо одамзотнинг ўзи у қайси миллат бўлишидан қатъий назар хом эканлиги миямизга келмайди…

“Германия учун алтернатив” партияси делегатлари Дрездендаги конгресс пайтида мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқишга чақирдилар. Бу ҳақда ДПА агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади “РИА Новости”.

“Бизнинг фикримизча, Германия албатта Европа Иттифоқидан чиқиши керак, умумий манфаатларни кўзлаб янги Европа иқтисодий ҳамжамиятини яратиш керак”, дейилади конгресс қарорида.

Шу билан бирга, партиянинг ҳамраиси Ёрг Мойтен бу позицияга қарши чиқди. Бошқа партиялар вакиллари ҳам ушбу баёнотни танқид қилдилар. Хусусан, “Эркин Демократик Партия” дан Бундестаг депутати Александр Ламбсдорфф “Германия учун алтернатив” ни “аҳмоқона миллатчиликда” айблади. Унинг фикрига кўра, Германиянинг чиқиши Европа Иттифоқи ва ички бозорнинг охири бўлади.

Март ойида “Германия учун алтернатив”  фракциясининг ҳамраиси ва Бундестаг аъзоси Элис Вайдел Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга ва “Шимолий оқим 2” лойиҳасини якунлашга чақирганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: