Улар бизни сабримизни синашаяпди!..

Жавоб жуда қаттиқ бўлади Ва улар киприкларини пир пиратишга улгуришмайди. Бизга қарши қўлланилаётган фитналар суякка бориб етди. Энди, чидашнинг имкони қолмади…

Эроннинг Натанз шаҳридаги ядро иншоотига қилинган ҳужум ортида Исроил турибди ва унинг вазифаси Теҳрон ядровий битими бўйича музокараларни тўхтатиш. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф айтиб ўтди, деб хабар беради IRNA.

“Сионистлар Эрон халқига қарши репрессив санкцияларни бекор қилишдаги муваффақиятларини кўра олишмаяпди, шу боисдан  қасос олмоқчи, аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Биз сионистларнинг ўзига қарши чоралар кўрамиз », – дея таъкидлади вазир. Унинг таъкидлашича, Исроилга жавоб янада “илғор технологиялар қўлланилади”.

Зариф, шунингдек, Теҳрон объектлар ва ядро соҳасидаги олимларни ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, “Эрон элитаси ва халқи сионистик режим томонидан яратилган ҳийла-найранг тузоғига тушиб қолишидан эҳтиёт бўлишлари керак”, дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Исроилнинг Эрон ядро иншоотига қилинган ҳужумга алоқадорлиги АҚШда аноним равишда тасдиқланган эди. Эрон вице-президенти Али Акбар Солиҳи воқеани “ядровий терроризм акти” деб атади.

Авария Натанз ядро уранини бойитиш корхонасида 11 апрел куни содир бўлган. Атом энергияси ташкилоти ушбу ҳодиса электр энергиясини тақсимлаш билан боғлиқлигини айтди. Кейинчалик маълум бўлишича, ядровий иншоотдаги катта портлаш уранни бойитадиган сантрифугаларни қувват билан таъминлайдиган яхши ҳимояланган ички электр тизимини вайрон қилган. Баъзи хабарларга кўра, воқеа Эроннинг уранни бойитиш қобилиятига жиддий зарба берган: объект тўққиз ой ичида нормал иш ҳолатига келиши мумкин.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: