Туркманистонда алкашлар ва фохишалар пахта теримига мажбурий жалб этилди

Туркманистонда пахта йиғим-теримига бюджет ташкилоти ходимлари ва ҳарбийлардан ташқари алиментдан қарздорлиги бор шахслар, рўйхатга олинган алкашлар ҳамда фохишалар мажбурий тарзда жалб қилинмоқда.

Мазкур фуқаролар Сердар этрапидаги “Азади”, “Яшлик”, “Сарп”, Жаҳангир” деҳқон бирлашмалари, шунингдек, Берекет этрапининг “Узинсув”, “Маҳтумқули”, “Туркманистон” деҳқон бирлашмаларида пахта теришга мажбуран жўнатилди.

Пиёнисталар ва фохишалар пахта теримига “аҳлоқ тузатиш” мақсадида жўнатилаётгани таъкидланмоқда. Жорий йилда Туркманистонда 1 миллион 250 минг тонна пахта етиштириш режалаштирилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: