Туркиядаги террорчи гуруҳ ўрмон ёнғинларини уюштирганини тан олди

Туркияда террорчи ташкалоти деб тан олинган “Олов болалари ташаббуси” ҳаракати мамлакатдаги ўрмонларда юз бераётгани ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси хабар берди.

Таъкидланишича, “Олов болалари ташаббуси” расмий Анқара экстремист ташкилот деб тан олган Курдистон ишчи партияси (PKK) билан боғлиқ.

Ташкилот баёнотига кўра, Туркия ҳукумати бошқа тилни тушунмайди, шунинг учун “Олов болалари ташаббуси” аъзолари уни олов билан тиз чўктириш учун ўмронларга ўт қўйишган. Туркия расмийлари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ билдирмади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: