Туркияда ўрмон ёнғинлари Мармарисга етиб борди

Ёнғин кенг майдонга тарқалди, кўп сонли ўт ўчириш бригадалари ва вертолётлар табиий офат ҳудудига юборилди. Ёнғин турар жойларга яқин бўлганлиги сабабли, ходимлар ва сайёҳлар меҳмонхоналардан эвакуация қилинган.

Мугла губернатори Орхан Тавлининг айтишича, яқин атрофдаги вилоятлардан қўшимча кучлар келган ва ҳукумат идоралари ва ходимлари ёнғинни назорат қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Аҳоли пунктларида зарур жойлар эвакуация қилинади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: