Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан муносабатларига ойдинлик киритди.
У шундай баёнот билан Қатардаги иқтисодий форумда маълумот берган.
«Ҳа, Путин ҳамон ишончли иттифоқчи бўлиб қолмоқда ва давлат раҳбари сифатида у билан яқин муносабатда эканимни мамнуният билан хабар қиламан», — деган Тўқаев.
Шунингдек, у Путин шахсий суҳбатда Қозоғистоннинг Луганск ва Донецкни тан олмаганига муносабат билдирмаганини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 июнь куни Владимир Путин билан биргаликда Санкт-Петербург форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Қозоғистон Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаслигини айтган. Шунингдек, бу форумда Россия ҳукумати орденини олишдан бош тортган.
Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]