Тунги базмларда юрган насроний қизи қандай Исломга кирди?

Ўсмирлигимда ўта бебош қиз эдим.
Дам олиш кунлари куним базмларда ўтарди. Ўша кунларда кунлар тахминан шундай кечарди: кимнинг ID картасидан фойдаланамиз? Нима кияман? Кўп ичиб қўйсак, ким шаҳарга олиб бориб қўяди? Базм тонги соат тўрт-бешларда тугайди, шундан кейин базм уйда давом эттирилади, эрталаб бош оғриқ билан уйқудан туриш.
Қизлар билан муштлашганим, юзимга сигарет отилган кунларни эслайман.
Аммо жуда ошириб юборгандим. Ўзимни ўзгартиришим керак эди.”Уйга мусулмон сифатида кириб бордим”
Университетга боришдан олдин ёзда колл-марказда ишлар эдим. Дўстларимдан бири Ҳалима мусулмон эди. Рамазон ойида у билан рўза тутдим ва бу менинг Ислом билан биринчи танишувим бўлди. Ўша пайтда мен динга кириш ҳақида ўйламаган эдим – бу кўпроқ шахсий синов эди. Нафсим: “30 кунлик рўза, мен уддалайман” деди.
Биринчи марта рўза тутганимда, мен ҳамон базмларда юрар ва ичар эдим, аммо муносабатим ўзгара бошлади. Хаёлимдан “мен бундан яхшироқман, мен яхшироғига муносибман” деган ўйлар кечарди. Рамазон ойи менда фидойилик ва шукроналик ҳиссини уйғотди. Менга жуда зарур бўлган ўз ўзимни парваришлашга йўл очди. Бу менга берилган Исломнинг ташриф қоғози эди.
Мен насроний диний мактабида ўқиганман. Ота-онам синглим ва мени иймонли бўлишимизни исташган. Менинг отам қора танли британ, у черковга борарди ва онам бизни динни ўрганишимизни хоҳларди, лекин улар бизни бунга мажбурлашмаган. Менинг оиламда мусулмонлар йўқ эди.
Биринчи курс талабалигимда Ислом динини жиддий ўргандим ва мусулмон бўлиш ҳақида ўйлаб қолдим. Мен Хаддерсфилддаги ота-онамнинг уйидан Солфорддаги университетга қатнарим, лекин улар менинг Исломга қанчалик қизиққанимни билишмасди. Бир куни уйга рўмол ўраганча кириб: “Энди мен мусулмонман!” дегунимча буларни сир тутдим.
Ота-онам даҳшатга тушди, довдираб қолишди, аммо улар бундан бахтсизликка тушиб қолишгани йўқ. Улар менга танловим юзасидан кўп савол беришди, менинг тўғри йўлни танлаганимга ўзим амин бўлишимни исташар эди. Дадам мени бир нарса бошласам унга берилиб кетувчан деб ўйларди ва, ортга қарасам, мен чиндан унчалик мўътадил эмас эдим – мен Қуръон тафсирини тўғри тушунмай, ҳамма нарсани китобга мувофиқ қилишни хоҳлардим. Мен қаттиқ ишлашни ва ҳамма нарсани ишонч билан қилишни хоҳлардим.
“Энди эркаклар мени умуман безовта қилмайди, чунки рўмол ўрайман”
Мен ўзимга номақбул деб ҳисоблаганим кийим-кечакларни ташлаб юбордим, учли тирноқларни олиб ташладим, ижтимоий тармоқдаги исмимни ўзгартирдим, кўплаб ярамас суратларни ўчирдим ва ҳеч ким мени кўрмаслиги учун янги “Facebook” саҳифасини очдим. Мен бу ғарбона кийимларининг ҳаммасини ҳаром (Исломда тақиқланган) деб ўйладим. Мен спиртли ичимликларни истеъмол қиладиган одам ёнида бўлолмаслигимни ҳис қилдим, аёллар ва эркаклар аралашиб юрадиган жойларга бормайман.
Ўша пайтда мен ўзимнинг динга бўлган муносабатимни шахсий масала деб билдим ва бу борадаги саволларни ёқтирмасдим. Ҳозир анча ҳотиржамман – агар дўстим ичишни хоҳласа, мен шов-шув кўтармайман, бу уларнинг танлови. Мусулмон жамиятида одамларнинг спиртли ичимликлар ёки қандай кийиниш борасида ўз чекловлари, фикрлари бор, лекин ҳозир мен, агар атрофда эркаклар кўп бўлса, рўмолни кўкрагимни кўпроқ ёпиш учун бошқачароқ қилиб ўрайман… Шуниси мен учун қулайроқ. Мен А нуқтадан Б нуқтага бора оламан ва ҳеч ким мени тўхтата олмайди – илгариги кийимларимда бемалол юролмасдим. Университетга ўн дақиқа пиёда борганимда, мени беш марта тўхтатишарди. Энди эркаклар мени умуман безовта қилмайди!
Мен бу қарорларни нотўғри демаяпман, лекин уларга вақт ўтиши билан келмаганман, балки дарҳол қарор қабул қилганман. Ва бу дўстларим энди менинг дунёмга мос келмай қолганини ҳам англатарди. Мен ўзимни мусулмон каби ҳис қилдим ва маълум бир турмуш тарзига амал қиламан, лекин улар ундай эмас.

Мен Шаҳодат калимасини айтганимда ҳали университетда эдим. Мен буни режалаштирмагандим, лекин саволлар рўйхати билан Солфорддаги Экклс масжидига, имом олдига бордим. У саволларимга жавоб берди ва деди: “Мендан кейин такрорланг …” Мен шундай қилдим, кейин у: “Табриклайман, сиз мусулмонсиз!” деди. Мен жуда ҳайратда қолдим, ниҳоят буни қилганимдан хурсандман.
Мусулмон жамоати мени хуш қаршилади. Ислом шарофати билан бир қанча умрбоқий дўстларимни учратдим – улар менга опа-сингиллик қандай бўлиши кераклигини эслатишди. Биз бир-биримиз билан очиқ гаплаша оламиз, қўриқчиларимиз билан самимийсиз ва қийин пайтларда бир-биримизга тасалли берамиз. Менинг дўстларим менинг энг ишончли таянчимдир ва мен йиллар ўтиб ёнингизда бўлган одамлардан муҳимроқ ҳеч нарса йўқ деган хулосага келдим.
“Ўзимни ўлдирмоқчи бўлгандим”
Сиз фильмда кўрган қизлар Тваҳида ва Рима том маънода менга тутилган кўзгу ва жаннатга йўлланмам бўлди. Улар бу ҳаёт биз учун охирги манзил эмаслигини доим эслатиб турадилар. Агар бу бепарво хатти-ҳаракатларга айланса, ЙОЛО энди мен учун ишламайди!
Мен ҳаммасини тўғри англамасдим. Бир неча марта аҳволим ва руҳий ҳолатим ёмонлашганда спиртли ичимлик ичардим, лекин ўзимга жуда кеч келардим. Анчадан бери бу нарса такрорланмаяпти. Янгидан бошлаш ва яхшироқ қилишга интилиш қатъиятим барибир ғалаба қозонди. Мен ҳозир нафсимни тийиш учун узоқ ўйлаб ўтирмайман, менимча, у вақтдаги аҳволим қайталаниш хавфи йўқ. Адашиш нормал ҳолат, бу менинг диндорлигимга раҳна солмайди.
Ота-онам дастак бўлди – улар мен билан бир неча марта рўза ҳам тутишди. Улар мен энди мен бўлмай қолишимдан хавотирда эдилар, лекин улар йиллар давомида кўрдиларки, мен ҳали ҳам ўзимман, фақат иккинчи версиям! Ҳурмат қиладиган, ҳотиржам, ўзимга нисбатан меҳрибон ва дунёни ва ҳаракатларим бошқаларга қандай таъсир қилаётганини ҳис қилиб турадиган версиям. Онам менга тўғри келадиган либосни топиш учун ўзини доим синаб кўришни ёқтиради. У доим менинг шахсий стилистим бўлган. Мусулмон дўстларимга менинг кийимларим онамнинг гардеробидан чиқиб келганини айтсам ишонгиси келмайди.
Мен яна Хаддерсфилддаги Гринхед боғига бордим, у ерда жуда яхши вақтларни ўтказганман, айни пайтда жуда оғир вақтларни ҳам. Руҳий саломатлигим ёмонлашганида, паркда ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлгандим. Маст бўлганимда доим қоронғу жойларга интилардим. Мастликдан кейин ошхона полида яланғоч ҳолда уйғонганимда ниманидир ўзгартиришим кераклигини англадим. Ортиқча спиртли ичимликдан ҳушимдан кетдим. Бу даҳшатли эди.
Шунинг учун Ислом мени қутқарди дейман, чунки мен бу чоҳдан қандай чиқишни билиб олгандим. Агар Ислом бўлмаганида, мен ибодат билан, руҳий ва жисмоний саломатлигимга ғамхўрлик қилиш орқали ўзимни ўнглай олмасдим.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: