Тўлайман! Ҳаммасини тўлайман!

Ҳа, пули бор. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Сўнги йилларда Озорбайжон, нефтнинг ортидан анчагина бойиб олгани ҳеч кимга сир эмас. Эҳтимолки, ана шу бойлигини ортидан урушда ғолиб чиқди. Бироқ, урушнинг сўнги кунида озарлар билмасдан, адашиб Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Ми — 24 вертолётини уриб туширишди. Бу дард устига чипқон бўлди.

Озарбойжон ҳукумати, айбни дарров бўйниларига олишди. Ва “хун” пулини тўлаб беришини шу заҳоти айтишди. “Хун”, миқдори тахминан 7 дан 20 миллион долларгача бўлиши мумкин, дейишмоқда экспертлар. Шунингдек, иккита учувчи ҳам ҳалок бўлган. Озарбойжонликлар уларнинг ҳам оилаларига “хун” тўлашни ваъда беришди. Бундан ташқари, айбдорлар топилади ва жазоланади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: