Трамп икки ой ичида уруш бошлайди-ю, президентлигича қолади!

Бу охирги чора. Маълумки, Трамп Саудия Арабистон ва Исроилнинг кўрсатмасига биноан Эронни санкциялар билан “ўраб” ташлади. Аммо аскар етаклаб боролмади, — дейди британияли сиёсатчи Том Фауди, — АҚШ президентлиги қўлдан кетишига кўзи етиши билан Эронга қарши урушни бошлаб юборади. Маълумки, уруш маҳали президентлар алмашишмайди. Демак, Трамп “тахти”да ўтираверади. У ёғига урушнинг қанчалик чўзилиши, Трампга боғлиқ бўлиб қолади. Урушда АҚШнинг қўли баланд келиши табиий бир ҳол. Шундай экан унинг обруси ошади. Ва сайлов бошқатдан алғов далғовга айлантирилади. Бунгача вақт ҳам ўтаверади. Трамп ҳаттоки, саккиз йилдан кўпроқ ўтириши мумкин, Оқ Уйда… Сиёсатчиларнинг гаплари мана шунақа.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: