Тошкентда ўғлини боғлаб олиб кетаётган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди(видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги хонадонларнинг бирида ота ўз ўғлини боғлаб автомобилига солиб олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видеотасвир тарқалди.

Аниқланишича, жорий йил 12 январь куни соат тахминан 10:00ларда фуқаро 1974 йилда туғилган О.Х. ўғли 2000 йилда туғилган А.Х. ни уйига олиб кетмоқчи бўлган. Ўғли эса улар билан яшашни истамаган ва ўртада жанжал келиб чиққан. Натижада А.Х. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси («Қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: