Тошкент вилоятида Даҳшат! 15 яшар қиз отасидан хомиладор

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз отасидан хомиладор эканлигини билдирганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалган. Бош Прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида гумондор шахс процессуал тартибда ушлангани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Прокуратура матбуот хизмати мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини айтиб ўтган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: