«Толибон» Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлаб беришга ваъда берди

«Толибон» томонидан тузилган муваққат ҳукумат Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.

«Мамлакатда банк тизими фаолияти ҳамда муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, имкон туғилиши билан, DABS вакиллари мавжуд бўлган барча қарзларни дарҳол тўлашлари тўғрисида келишувга эришилди. Лекин, шунга қарамай, биз [Афғонистонни] электр энергияси билан таъминлашда давом этамиз», — дейди у.

Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беришни «бир соатга ҳам» тўхтатмаганини қайд этди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: