«Толибон» Тожикистонни қаттиқ огоҳлантирди(видео)

Толибон” ҳукумати аъзоси Абдул Ғани Бародар Тожикистонни Афғонистон ишларига аралашишда айблади. Ҳукумат вакилининг маълум қилишича, Тожикистон мамлакат ички сиёсатига аралашгани учун жавоб бериши ҳақида айтди.

“Тожикистон бизнинг ишимизга аралашмоқда, ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат мавжуд”, – деди Бародар.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ “Толибон” “Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига махсус кучларнинг минглаб аскарларини юборганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: